Ссылки доступа

Хитой раҳбари армиядан «ноҳарбий» фойдаланиш тўғрисидаги фармонни имзолади


Си Цзиньпин

Хитой раҳбари Си Цзиньпин қуролли кучлардан «ноҳарбий» фойдаланиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Бу Пекин Тайванга уруш деб таснифланмаган “махсус операция” ниқоби остида бостириб киришга ҳозирлик кўраётган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни кучайтирмоқда, дея хабар беради «Озодлик» радиоси. Фармон 15 июндан кучга киради.

"Синьхуа" агентлиги хабарига кўра, олти бобдан иборат ҳужжатда белгиланган мақсадлар қаторида “миллий суверенитетни, минтақавий барқарорликни сақлаш, тинч ҳарбий амалиётларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солиш” ҳам бор.

Бу хабар Украина президенти Владимир Зеленский "Диалог Шангри-Ла" хавфсизлик форумидаги сўнгги видео нутқида Тайван бўғозидаги ҳарбий ҳаракатлар таҳдидини дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақирганидан кўп ўтмай келди, деб ёзади Radio Free Asia.

Тайван ҳеч қачон Хитой Коммунистик партияси ёки Хитой Халқ Республикасининг бир қисми томонидан назорат қилинмаган, бироқ Пекин орол унинг ҳудуди эканлигини таъкидламоқда. Ғарб давлатлари ва Япония Хитой Тайван билан келишмовчиликларни ҳал қилишда Россиянинг Украинага ҳужум қилиш сценарийнависдан фойдаланиши мумкин, деб ҳисоблайди.

XS
SM
MD
LG