Ссылки доступа

“Крокус” иши бўйича ўнинчи гумонланувчи қўлга олинди


Ёқубжон Юсуфзода суд залида
Ёқубжон Юсуфзода суд залида

Тожикистонлик Ёқубжон Юсуфзода ҳужумнинг муҳтамал ижрочиларини молиялаштирганликда айбланмоқда.

Москвадаги суд “Крокус Сити холл” концерт залига ҳужумга оид иш бўйича яна бир гумонланувчини 22 майгача ҳибсга олди. Тожикистонлик Ёқубжон Юсуфзода ҳужумнинг муҳтамал ижрочиларини молиялаштирганликда айбланмоқда.

Тергов қўмитасининг маълумотларига кўра, Юсуфзода ҳужумчиларнинг бирига мунтазам пул ўтказиб турган, жумладан терактдан сўнг ҳам. Унга нисбатан террорчилик моддаси бўйича жиноят иши очилган.

Аввалроқ “Крокус Сити холл”га ҳужумга алоқадорлиги айтилаётган 12 киши ушлангани, улардан 9 нафари ҳибсга олингани ҳақида хабар қилинган эди.

Концерт залига 22 март оқшомида уюштирилган қуролли ҳужум натижасида, сўнгги маълумотларга кўра, 144 киши ҳалок бўлган. Ҳужум учун масъулиятни “Ислом давлати” террор ташкилотининг Афғонистондаги қаноти ўз зиммасига олган. У ҳужумчилардан бири устида бўлган камера воситасида тасвирга олинган ҳужум видеосини ёйинлаган.

XS
SM
MD
LG