13 август куни Сенегал оммавий ахборот воситалари ҳукуматнинг матбуотга босимига эътироз сифатида иш ташлади.
Телеканал ва радиостанциялар эфирга чиқмади, кундалик газеталар, ҳукуматга хайрихоҳ газеталардан ташқари, чоп этилмади.
Аввалроқ иккита етакчи спорт газетаси молиявий қийинчиликлар деб ўз фаолиятини тўхтатган эди. Яна еттита хусусий нашр ёпилиш хавфи остида, деб ҳисоблайди "Чегара билмас мухбирлар."
Хусусий ва давлат ОАВлар уюшмаси бўлмиш Сенегал матбуот тарқатувчилари ва ноширлари кенгашига кўра, ҳукумат гўёки солиқ қарздорлиги деб ушбу хусусий ОАВнинг банк ҳисоб рақамлари музлатиб қўйган ва жиҳозларини мусодара қилган.
"Чегара билмас мухбирлар" матбуот эркинлиги индексига кўра, тўрт йил ичида Сенегал рейтинги икки баравар, 47-ўриндан 94-ўринга тушиб кетган.
Матбуот эркинлиги индексида тўрт йил ичида Сенегал рейтинги икки баравар, 47-ўриндан 94-ўринга тушиб кетган.