Ссылки доступа

Украиналик қочоқларга ёрдамлашган фаол Демиденко изоляторда вафот этди


Александр Демиденко
Александр Демиденко

Александр Демиденко турли баҳоналар билан октябрдан бери изоляторда ушлаб турилаётган эди.

Украиналик қочқинларга ёрдам берган россиялик кўнгилли Александр Демиденко Россиянинг Белгород вилоятидаги тергов изоляторида вафот этди. Бу ҳақда "Вот Так" ва "Важные истории" нашрлари ўз манбаларга таяниб хабар берди.

Демиденко 5 апрель куни вафот этган, бироқ унинг ўлими ҳақидаги хабар бундан унинг рафиқаси ва ўғли хабар топганидан сўнггина тарқалмоқда.

Ўлим сабаблари ҳақида маълумот берилмаган, расмийлар ҳам ҳозирча сукут сақламоқда.

Россиянинг Украинага босқини бошланганидан бери 61 ёшли Демиденко урушга қарши пикетларда қатнашиб, украиналик қочқинларни ўз ватанларига қайтишларига ёрдам бериб келган. У чегарага яқин ҳудудда яшаган ва баъзида чегара пости ёпиқ бўлгани учун турли вақтларда 900 га яқин украиналиклар унинг уйида вақтинча қўним топган, деб ёзади Медиазона.

Демиденко 17 октябрь куни навбатдаги украиналикларни чегарадан ўтказаётган бир пайтда Белгород вилоятидаги «Колотиловка» назорат-ўтказиш пунктида қўлга олинган. Шундан бери Александр Демиденко аввал майда безорилик, сўнгра ноқонуний қурол савдосида айбланиб тергов изоляторида ушлаб турилаверган.

XS
SM
MD
LG