Газета манбаларига кўра, март ойида ПА ходимлари iPhoneларини ё ташлаб юборишлари ёки болаларга беришлари керак. Шу билан бирга, дастлаб семинар иштирокчилари ўртасида бундай чора зарурлиги ҳақида баҳс-мунозаралар бўлган, бироқ Президент Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко муҳокамага нуқта қўйиб, ходимларига Apple қурилмасидан қутулиш учун 1 апрелгача муддат белгилаган.
Бу талаб ушбу смартфонлар бошқа смартфонларга нисбатан Ғарб мутахассислари томонидан хакерлик ва жосуслик ҳужумларига кўпроқ мойиллиги билан боғлиқ, бунинг эвазига ПА ходимларига Андроид, Хитой смартфонлари ёки Россиянинг Аурора операцион тизимида ишлайдиган телефонлар сотиб олиш тавсия этилган.
iPhone ўрнига Кремль ходимлар учун “янги хавфсиз смартфонлар” сотиб олиши мумкин. Президент маъмуриятига яқин манбалар, шунингдек, Apple ускунасидан фойдаланишга қўйилган тақиқ минтақавий маъмуриятларда ички сиёсат билан шуғулланувчи амалдорларга ҳам тегишли бўлиши мумкинлигини айтишган.