Ссылки доступа

Қирғизистон ва Тожикистон тинчлик протоколи имзолади


Вице-премьер и глава Государственного комитета нацбезопасности Кыргызстана Качымбек Ташиев
Вице-премьер и глава Государственного комитета нацбезопасности Кыргызстана Качымбек Ташиев

Қирғизистон ва Тожикистон миллий хавфсизлик хизматлари раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш бўйича протоколни имзоладилар. Бу ҳақда Қирғизистон бош вазири ўринбосари, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев маълум қилди.

Ҳужжатнинг имзоланишини чегарада босқичма-босқич тикланаётган тинчлик сари яна бир қадам деб атади.

Ташиев, шунингдек, қирғиз-тожик чегарасида содир бўлган сўнгги қуролли ҳужумни текшириш учун икки томон томондан тузилган қўшма комиссия ўз ишини 20 сентябрда давом эттиришини қўшимча қилди.

19 сентябрь куни Қирғизистонда қирғиз-тожик чегарасида ҳалок бўлган фуқаролар учун миллий мотам эълон қилинди.

Охирги расмий маълумотларга кўра, 14-17 сентябрь кунлари камида 59 қирғизистонлик ҳалок бўлган, улардан 40 нафари ҳарбий хизматчи. 164 киши жароҳатланган. Қирғизистон билан чегарадош қишлоқлардан 140 мингдан ортиқ аҳоли хавфсиз жойларга вақтинча кўчирилди. Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги 41 нафар фуқароси ҳалок бўлгани ва 100 дан ортиқ аҳоли яралангани ҳақида расман маълум қилди.

Икки давлат чегарасидаги вазият 14 сентябрь куни кескин ёмонлашди. Томонлар навбатдаги қарама-қаршилик учун бир-бирларини айблашди. 16 сентябрь, жума куни ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилди. Бироқ 17 сентябрь куни томонлар чегарада ўт очишни қайта бошлаганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG