Пакет ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари ва ўқ-дориларни ўз ичига олади ва Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси (USAI) доирасида тақдим этилади, деди Пентагон.
“Ушбу USAI тўплами Қўшма Штатларнинг яқин муддатда муҳим имкониятларни тақдим этиш орқали Украинанинг шошилинч эҳтиёжларини қондириш, шунингдек, Украина қуролли кучларининг ўз ҳудудини ҳимоя қилиш ва Россиянинг тажовузкорлигини тўхтатиш учун барқарор қобилиятини яратиш бўйича доимий мажбуриятидир”, - дейилади хабарда.
Янги пакет, хусусан, тўртта NASAMS зенит-ракета мажмуаси ва ўқ-дорилари, 152 мм артиллерия снарядлари, миналардан тозалаш ускуналари, дронлар, УАВга қарши кураш ва электрон урушни аниқлаш ускуналари, шунингдек, порт хавфсизлик ускуналари ва ҳимояланган уланишлардан иборат.