Ссылки доступа

АҚШ Украинага яна 18 та HIMARS ракета тизимини беради


Ракетный комплекс HIMARS
Ракетный комплекс HIMARS

Қўшма Штатлар Украина учун 1,1 миллиард долларлик янги қурол пакетини эълон қилди.

Пентагоннинг билдиришича, ёрдам 18 та HIMARS ракета тизими ва унга керакли ўқ-доридан, 150 та зирхли техника, буксирлаш учун 150 та тактик транспорт воситаси ва Россия Украинада қўллаётган Эрон дронларидан ҳимоя қилувчи системалардан иборат бўлади.

AFPнинг хабар беришича, Россия Украинага бостириб кирган 24 февралдан то шу кунгача АҚШ украин армиясига 16 миллиард доллардан кўпроқ ҳарбий ёрдам кўрсатди.

Украина ҳарбий қўмондонлиги, хориж разведкалари ва ҳарбий экспертлар бир неча марта июль ойидан бери украин армиясига етказиб берилаётган HIMARS ракета тизимлари жанговар ҳаракатларга сезиларли таъсир кўрсатаётганини таъкидлашган. Украина ҳукумати урушда туб ўзгариш яратиш учун бу каби ракета тизимларидан яна 200 та зарур эканини билдирган.

XS
SM
MD
LG