Ссылки доступа

АҚШ Украинага 775 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этади


Украинские военнослужащие с противотанковым комплексом "Джавелин"

АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этиш ниятида, деди Пентагон расмийлари. Пакетнинг умумий қиймати 775 миллион долларни ташкил қилади.

Қўшма Штатлар Украинага етказиб берадиган қурол-яроғлар орасида 16 та 105 миллиметрли гаубица, 15 та Scan Eagle разведкачи дронлари, 40 та зирҳли транспорт воситалари ва 1000 та Жавелин танкга қарши тизимлари, шунингдек, улар учун ўқ-дорилар бўлади.

Шундай қилиб, Россия ҳарбий босқинининг бошидан бери АҚШнинг Украинага берган ҳарбий ёрдамининг умумий миқдори 10, 6 миллиард долларни ташкил қилади.

2022 йил 24 февралда бошланган Россия қўшинларининг Украинага ҳарбий бостириб кириши деярли олти ойдан бери давом этмоқда. Айни дамда Россия армияси Донецк, Луганск ва Херсон вилоятларининг бир қисмини, шунингдек, Запорожени эгаллашга муваффақ бўлди. Ҳарбий экспертлар фронтдаги вазиятни сукунат деб баҳоламоқда: уларнинг фикрича, ҳозир урушаётган томонларнинг ҳеч бири ҳужумга ўтиш учун етарли маблағга эга эмас.

Россия ҳукумати Ғарб давлатларининг Украинага қурол етказиб беришини танқид қилиб, можаронинг авж олиши билан таҳдид қилмоқда. Россия ТИВ аввалроқ Ғарб давлатлари Украинани ҳужум қуроллари билан таъминласа, Россия “махсус операциянинг географик вазифалари”ни кенгайтиради, деб айтган эди.

XS
SM
MD
LG