Ссылки доступа

Россиянинг Су-27 самолёти Қора денгиз узра АҚШ дрони билан тўқнашди


Иллюстратив фото
Иллюстратив фото

Соединённые Штаты сообщили 14 марта о крушении в Чёрном море своего разведывательного беспилотника MQ-9 Reaper, который, как утверждается, выполнял задание в международном пространстве.

Россиянинг иккита Су-27 самолёти 2023 йил 14 март куни Қора денгиз устидаги халқаро ҳаво ҳудудида парвоз қилаётган АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг MQ-9 учувчисиз дронига қарши хавфли ва нопрофессионал манёвр қилди.

Қайд қилинишича, эрталаб Россиянинг Су-27 самолётларидан бири MQ-9 парракларига урилиб, шикаст етказган. Оқибатда, АҚШ Қуролли кучлари халқаро сувларда MQ-9 дронини уриб туширишга мажбур бўлган.

Тўқнашувдан олдин Су-27 самолётлари MQ-9 олдидан ёнилғи тўкиб, экологик хавфли ва нопрофессионал тарзда учиб ўтган.

«Бизнинг MQ-9 самолётимиз халқаро ҳаво ҳудудида мунтазам операцияларни бажараётган эди, у Россия самолёти томонидан уриб туширилди, оқибатда MQ-9 ҳалокатга учради ва бутунлай йўқотилди», деди АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони генерал Жеймс Б. Хекер.

«Аслида россияликларнинг бу хавфли ва нопрофессионал ҳаракати иккала самолётнинг ҳам ҳалокатга учрашига сабаб бўлиши мумкин эди. АҚШ ва иттифоқчиларнинг самолётлари халқаро ҳаво ҳудудида парвоз қилишда давом этади ва биз россияликларни ўзини профессионал ва хавфсиз тутишга чақирамиз», деб қўшимча қилди Хеккер.

Оқ уй хабарига кўра, президент Жо Байден можародан хабардор бўлган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.

XS
SM
MD
LG