Ссылки доступа

Суд Трампга қарши махфий ҳужжатлар бўйича жиноят ишини бекор қилди


Доналд Трамп
Доналд Трамп

Қарор илгари номзодини Трамп кўрсатган судья Эйлин Кеннон томонидан қабул қилинган.

Флорида суди АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп махфий ҳужжатларни ноқонуний сақлашда айбланган ишни бекор қилди. Бу ҳақда "Америка овози" хабар бермоқда.

Қарор илгари Трамп томонидан номзоди кўрсатилган судья Эйлин Кеннон томонидан қабул қилинган. У махсус прокурор Жек Смитни қонунга хилоф равишда тайинланганини ва у терговга раҳбарлик қилиш ваколатига эга эмаслиги ҳақида ҳукм чиқарди.

Смит АҚШ бош прокурори Меррик Гарланд томонидан тайинланган. Суд юқори амалдорларни тайинлаш фақат президент ва Сенатнинг ваколатига киради, деган қарорга келди.

Махсус прокурор идораси ноқонуний равишда бюджетдан маблағ олган. Сиёсий аҳамиятга эга терговлар учун махсус прокурорларни тайинлашнинг норасмий амалиёти мавжуд.

Трамп махфий ҳужжатларни ноқонуний сақлашда, жиноий тил бириктиришда ва ёлғон кўрсатма беришда айбланган. Олий суд сиёсатчининг юридик иммунитетга эга бўлиш ҳуқуқига эга деган қарор чиқарди.

15 июль куни Висконсинда Республикачилар партиясининг қурултойи очилди, унда Трамп президентликка расман номзод сифатида кўрсатилди.

XS
SM
MD
LG