Ссылки доступа

АҚШ Украинага янги ёрдам пакетини тайёрлади


АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг айтишича, АҚШ Россия босқинидан кейин Украинани тиклаш учун қўшимча 1,3 миллиард доллар ажратади.

Маблағларнинг катта қисми мамлакатнинг вайрон бўлган энергетика тизимини ва муҳим инфратузилмани — портлардан тортиб темир йўл линиялари ва чегара ўтиш жойларини тиклашга йўналтирилади.

“Қайта тиклаш Украинанинг хавфсиз, мустақил, Европа билан тўлиқ интеграциялашган, бутун дунё бозорлари билан боғланган давлат сифатида гуллаб-яшнаши учун пойдевор қўймоқда”, — дея қўшимча қилди Энтони Блинкен.

Бу, шунингдек, коррупцияга қарши курашни англатади, гарчи Украинанинг Ғарбдаги иттифоқчилари молиялаштиришни унга қарши кураш билан бевосита боғламаса ҳам. Блинкеннинг айтишича, урушдан кейинги Украинага керакли сармояни жалб қилиш учун “энг кучли иқтисодиёт ва энг кучли демократия” керак бўлади.

Давлат департаменти баёнотига кўра, янги маблағ АҚШнинг Украинага ёрдами миқдорини 64 миллиард долларга оширади. АҚШ пуллари Украина ҳукуматининг операцион харажатлари ва шошилинч реконструкция устуворликларини молиялаштириш учун 55 миллиард доллар таклиф қилган Европа Комиссиясининг анча катта молиявий ёрдам пакетига қўшилади.

Блинкен конференцияда сўзга чиқиб, АҚШ Украинанинг энергия тизимини таъмирлаш ва янгилаш учун 520 миллион доллар ажратишини, 657 миллион доллар эса вайрон бўлган муҳим инфратузилмани, жумладан, темир йўллар, портлар ва чегара ўтиш жойларини тиклашга сарфланишини айтди.

XS
SM
MD
LG