Ссылки доступа

АҚШ Украинага яна бир миллиард долларга ҳарбий ёрдам беради


В пакет помощи войдут ракетные системы, системы береговой обороны и боеприпасы

Қўшма Штатлар яқинда Украинага яна қарийб 1 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам беришини эълон қилади. Бу ҳақда чоршанба куни президент Жо Байден маълум қилди.

У Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатлар ўтказди ва уни “мамлакат суверенитети ва демократиясини ҳимоя қилишда ёрдам беришга” қатъиятли эканлигига ишонтирди.

Байденнинг айтишича, Вашингтон Киевни қўшимча артиллерия ва ўқ-дорилар, қирғоқ мудофаа тизимлари ва илғор ракета тизимлари билан таъминлайди. Қўшма Штатлар урушдан жабр кўрганларга қўшимча 255 миллион доллар гуманитар ёрдам ажратади. Байденнинг баёноти Оқ уй сайтида чоп этилган.

"Украиналикларнинг жасорати ва матонати бутун дунёни илҳомлантиришда давом этмоқда. Қўшма Штатлар иттифоқчилар ва ҳамкорлар билан биргаликда Украина халқини эркинлик учун курашида қўллаб-қувватлашдан тўхтамайди", - деди президент.

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ ва НАТО давлатларидан Украинага қурол, жумладан, оғир артиллерия етказиб беришни тезлаштиришни бир неча бор сўраган эди.

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин айни дамда Брюсселда 45 дан ортиқ давлат мудофаа вазирларини бирлаштирган Рамштейн формати йиғилишида иштирок этмоқда. Унинг сўзларига кўра, Украинага ҳарбий ёрдам икки манбадан келади: қурол-яроғ тўғридан-тўғри АҚШ армияси омборларидан ва Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси орқали етказиб бериладиган таъминот, Конгресс томонидан тасдиқланган алоҳида дастурдан.

XS
SM
MD
LG