Ссылки доступа

Туркия виза режими Тожикистон иқтисодиётига зарба бермоқда


Тожикистонлик ишбилармонларнинг айтишича, Туркия визасини расмийлаштириш учун ўртача икки ойгача вақт кетади ва бу тадбиркорларни бошқа давлатлардан товарлар сотиб олишга мажбур қилмоқда.

Туркия апрель ойида Тожикистон учун жорий этган виза режими икки давлат ўртасидаги савдо айланмасига жиддий зарар етказмоқда.

Тожикистонлик ишбилармонларнинг айтишича, Туркия визасини расмийлаштириш учун ўртача икки ойгача вақт кетади ва бу тадбиркорларни бошқа давлатлардан товарлар сотиб олишга мажбур қилмоқда.




Тожикистонлик савдогар Расул Холиқов Туркияга виза кутмоқда. Уни олиш осон эмаслигини айтади: керакли ҳужжатларни тўплаш учун у Нурекдан Душанбега олти марта келишга мажбур бўлган.

Тожикистонлик шунча машаққатлардан сўнг барибир Туркияга виза олишларига умид қилмоқда.

Анқара томонидан виза режими жорий этилгандан сўнг Душанбедаги Туркия элчихонасида катта навбатлар одатий ҳолга айланди. Тожикистон фуқаролари учун Туркияга виза нархи 60-190 долларни ташкил этади. Туркияга боришни хоҳловчилар, асосан, тижоратчилар бошқа харажатларни ҳам ўз зиммаларига оладилар. Илгари фақат Туркиядан товар олиб келган Саидакбар юзага келган қийинчиликлар туфайли Хитой ва Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари билан ишлашга қарор қилди.

Туркия 20 апрель куни Тожикистон учун виза режимини жорий қилганди. Анқара шу пайтгача бундай қарор сабабини расман изоҳламаган. Баъзилар буни Россиядаги "Крокус Сити Холл"даги терракт ҳамда Истанбулдаги черковга ҳужумда тожикистонликларнинг иштироки билан боғлашмоқда.

Туркия Тожикистон ташқи савдо айланмасида 14-ўринни эгаллаб турибди. Ўтган йили мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 363 миллион долларга етди. Бу йил виза режими жорий этилиши туфайли бу кўрсаткич пасайиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG