Аввалроқ Саакашвилининг адвокатлари унинг реанимацияда ётгани ҳақида хабар берган эди. Собиқ президентнинг ҳамроҳлари уни қамоқхонада заҳарланган деб ҳисоблашади.
Михаил Саакашвили 2021 йилда мансаб ваколатини қасддан суиистеъмол қилганликда айбланиб, олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Ўтган йилнинг май ойида сиёсатчининг соғлиғи ёмонлаша бошлади, 12 майдан бери у ҳибсда бўлган ҳолда хусусий клиникада эди. 30 январь куни Саакашвилининг матбуот котиби Гиоргий Чаладзе унинг реанимация бўлимига ўтказилганини маълум қилди, бироқ клиника директори бу маълумотни тасдиқламади. Оила аъзолари ва адвокатлари Саакашвилини даволаниш учун хорижга олиб кетиш учун уни озод қилишни сўраган.
Михаил Саакашвили, унинг жамоасига кўра, суд қарорини сиёсий рақиблари манфаатларидан келиб чиқиб, ўзи учун “ўлим ҳукми” деб атаган.
Январь бошида Саакашвилини қўллаб-қувватлаш мақсадида Грузия ва 20 дан ортиқ давлатда пикетлар ўтказилди. Иштирокчилар сиёсатчини озодликка чиқариш ва Европа Иттифоқида даволаниш имкониятини беришни талаб қилди. Айрим фаоллар Грузиянинг амалдаги ҳукуматини Саакашвилининг ўлимини кутаётганликда айблади.