Ссылки доступа

Россия суди қозоқ нефтига транзит тақиқини бекор қилди


Добыча нефти в Тенгизе, Казахстан

Краснодар ўлкаси суди душанба куни Қозоғистондан Каспий қувурлари консорциумига нефть экспортига қўйилган аввалги бир ойлик тақиқни тўхтатди, деб хабар беради «Интерфакс».

Бунинг эвазига компания 200 минг рубль миқдорида жарима тўлаши керак.

Новороссийскдаги Каспий қувурлари консорциумининг денгиздаги нефть терминали фаолиятини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор Новороссийск Приморский туман суди томонидан 6 июль куни чиқарилган.

Суд қарорида қайд этилишича, терминалнинг тўхтатилиши апрель ойида Ространснадзор томонидан аниқланган ҳужжатлардаги қоидабузарликларни бартараф этиш учун зарур бўлган. Консорциум апелляция аризаси билан мурожаат қилиб, нефтни қуйишни тўхтатиш ускунага доимий зарар етказишини таъкидлади.

Қозоғистонда ишлаб чиқарилган барча хом нефтнинг 80% гача Новороссийскдаги денгиз терминали орқали ўтади. Каспий қувурлари консорциуми ҳамкорларга кунига 51,2 миллион баррелгача хом нефть етказиб беради, бу эса жаҳон нефтининг 1 фоизини ташкил қилади. КҚК акцияларининг 31% Россия Федерациясига, 20,75% Қозоғистонга тегишли; бошқа акциядорлар - Американинг Чеврон ва Мобил ва Италиянинг Эни каби хорижий компанияларига тегишли.

Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Европа Кенгаши раҳбари Чарлз Мишел билан суҳбатда жаҳон углеводород бозоридаги “вазиятни барқарорлаштириш” таклифини билдирганидан кўп ўтмай, Россия суди нефть етказиб беришни блоклади. Кўпгина оммавий ахборот воситалари суҳбатнинг ушбу қисмини Евроиттифоқ санкциялари остида қолган Россия нефтини Европа Иттифоқига алмаштириш таклифи сифатида келтиришди ва Новороссийск суди қарори сиёсий асосга эга деб топилди.

XS
SM
MD
LG