Ссылки доступа

Словакияда тожикистонлик қочоқ “хавфсизликка таҳдид” деб топилди


Ҳибсга олинган Тожикистон фуқаросининг шахси борасидаги маълумотлар очиқланмаган.

Словакияда суд тожикистонлик қочоқни "миллий хавфсизлигига таҳдид" деб топди.

Кошице вилояти суди икки ой олдин ҳибсга олинган Тожикистон фуқаросини аввалроқ Словакия Хавфсизлик кенгаши томонидан хавфли деб топилишини маъқуллади ва уни мамлакатдан депортация қилишга қарор қилди.

Ҳибсга олинган Тожикистон фуқаросининг шахси борасидаги маълумотлар очиқланмаган.

Айтилишича, у ИШИД аъзоси бўлган. Унинг диний экстремистик оқимларга аъзолиги ҳақида маълумотни икки хорижий давлат махсус хизматлари тақдим этган. У Украинада яшаётган бўлган ва Россиянинг Украинага босқинидан сўнг 2022 йилда, бошқа қочқинлар қаторида, Словакияга келган ва бошпана сўраган.

"Бу одам Интерпол қидирувида бўлишига қарамай, Словакияда бемалол юрган. У 2022 йилдаёқ Украинага депортация қилиниши керак эди", деган эди Словакия ИИВ вазири Матуш Сутай Эсток. У бунга айбни ўша пайтдаги Словакия ҳукуматига юклади.

XS
SM
MD
LG