Москванинг Басманний туман суди 17 май куни тергов илтимосномасига кўра “Крокус Сити Холл” концерт залидаги террор хуружига оид жиноят иши бўйича тўрт айбланувчининг ҳибс муддатини узайтирди, дея хабар қилди Озодликнинг рус хизмати.
Судья қарорига мувофиқ, ака-ука Аминжон ва Диловар Исломовлар, уларнинг оталари Исроил Исломовдир ҳамда қирғизистонлик Алишер Қосимовнинг ҳибс муддати 22 августгача узайтирилган.
Тергов Исломовлар ҳужум ижрочиларига квартира ва машина бериб туришган, шунингдек, улар учун пул етказиб берган деб ҳисоблайди. Алишер Қосимов эса ҳуруж ижрочиларига ижарага уй бериб турган.
Айбланаётганлар бу иддаоларни рад этмоқда ҳамда “Крокус”даги ҳужумга алоқаси бўлмагани ва айбсиз эканини билдирган.
“Крокус”даги террор хуружи 2024 йилнинг 22 март куни содир бўлган. Россия Тергов қўмитаси маълумотига кўра, ҳодиса чоғида камида 144 киши қурбон бўлган. Одамларнинг бир қисмини ҳужумчилар отиб ташлаган, кўпчилик эса ёнғин чоғида ҳалок бўлган.
Ҳужум учун масъулиятни террор гуруҳи ўлароқ тан олинган “Ислом давлати” ўз зиммасига олган. Теракт айнан шу гуруҳ вакиллари томонидан ташкил этилганига АҚШ ва Ғарбдаги бошқа мамлакатлар ҳам амин. Россия томони теракт ижрочилари ортидан Украина турган бўлиши мумкинлигини иддао қилмоқда. Киев барча айбловларни қатъиян рад этиб келади.
Тергов Исломовлар ҳужум ижрочиларига квартира ва машина бериб туришган, шунингдек, улар учун пул етказиб берган деб ҳисоблайди. Алишер Қосимов эса ҳуруж ижрочиларига ижарага уй бериб турган.