Ссылки доступа

Қозоғистон суди Москва талаби билан россиялик анархистни бир йилга ҳибсга олди


Қозоғистон суди Москва талаби билан ҳибсга олинган 19 ёшли россиялик анархист Дмитрий Козакни бир йилга ҳибсга олди. Россияда у терроризмни оқлашда айбланмоқда, расмийлар уни экстрадиция қилишни талаб қилмоқда.

Дмитрий Козакнинг ҳибсга олингани 9 февраль куни маълум бўлди. Россиялик шахснинг ҳибсга олинишига Россияда халқаро қидирувга эълон қилингани сабаб бўлди.

Козак Россияда етти йилгача қамоқ жазоси билан таҳдид қилувчи терроризмни оқлаш моддаси бўйича қидирувга берилган.

Жиноий жавобгарликка тортишга Россиянинг «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги 2018 йилда Михаил Жлобитскийнинг Архангелск ФСБ вилоят бошқармаси биносида ўзини-ўзи портлатиб юборгани ҳақидаги постга қолдирилган изоҳ сабаб бўлди.

12 февраль куни Қозоғистон суди Козакни 40 суткага ҳибсда сақлаш ҳақида қарор чиқарди.

Козак Қозоғистонга қочқин мақомини сўраб мурожаат қилган. Мамлакат Жиноят кодексида терроризмни оқловчи модда йўқ. Инсон ҳуқуқлари бўйича Қозоғистон халқаро бюроси раҳбари ўринбосари Денис Живага Козакни ҳибсга олиш муддатини бир йилга узайтириш стандарт тартиб эканлигини айтди.

XS
SM
MD
LG