Ссылки доступа

Швеция суди полиция томонидан Қуръон ёндирилган намойишларга қўйилган тақиқни бекор қилди


Суд қарорида айтилишича, хавфсизлик хавотирлари намойишларни тақиқлаш учун етарли асос эмас.

Швеция суди полициянинг Қуръон ёқиб юборилган иккита норозилик намойишини ўтказишга қўйган тақиқини бекор қилди, беш нафар исломчи эса худди шундай намойиш билан боғлиқ ҳолда "террорчилик ҳаракати" содир этишда тил бириктирганликда гумонланиб ҳибсга олинди.

Январь ойида Туркиянинг Стокголмдаги элчихонаси олдида ислом динининг муқаддас китобининг ёқиб юборилиши мусулмон дунёсида норозилик уйғотди, бир неча ҳафта давом этган норозилик намойишлари ва Швеция товарларини бойкот қилишга чақирувларга сабаб бўлди ва Швециянинг НАТОга аъзоликка кириши тўхтаб қолди.

Швеция Олий маъмурий суди полициянинг февраль ойида Қуръон ёқиб юборилган кейинги икки тадбирни тақиқлаш ҳақидаги қарорини, хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар намойиш ўтказиш ҳуқуқини чеклайдиган даражада жиддий эмаслигини айтиб, бекор қилди.

"Полиция органларида ўз қарорлари учун етарли асослар йўқ эди", деди судья Эва Лотта Хедин.

Швеция полицияси февраль ойида Стокголмдаги Туркия ва Ироқ элчихоналари олдида Қуръонни ёқишга рухсат беришдан бош тортди ва январь ойидаги намойишлар Швецияни "ҳужумлар учун устувор нишонга" айлантирганини айтди.

XS
SM
MD
LG