Ссылки доступа

Россияда 9 май куни урушга қарши пикетларда 100 дан зиёд киши ушланди


Шествие "Бессмертного полка" в центре Москвы, 9 мая 2022 года 

Тўққизинчи май куни Ғалаба кунига бағишланган тадбирлар чоғида Россия полицияси камида 125 кишини ушлади, дея маълум қилди “ОВД-Инфо” ҳуқуқбонлик лойиҳаси. Улардан 80 дан ортиғи урушга қарши акциялар, пикетлар ва рамзлар учун қўлга олинган.

Москванинг Пушкин майдонида полиция урушга қарши фикр билдирган ўткинчиларга ширинлик улашган йигитни ушлаб кетган. Ўша вақтда ундан интервью олаётган SOTA нашри журналисти Егор Шатов ҳам қўлга олинган.

Пушкин майдонида Дмитрий Коваль исмли пикетчи ҳам ушланган. У “Уруш – тинчлик эмас, эркинлик – қуллик эмас, билимсизлик – куч эмас” деб ёзилган плакатни кўтариб турган бўлган.

Бундан ташқари, Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Оренбург ва бошқа шаҳарларда “Ўлмас полк” намойишига урушга қарши плакатлар билан келган ўнлаб одамлар қўлга олинган. “ОВД-Инфо” хабарига кўра, улардан айримларига “Россия армиясини камситиш” айби билан баённомалар тузилмоқда.

Шунингдек, Москва метросида камида 37 киши юз таниш тизими ёрдамида ушлангани алоҳида қайд этилган. Улардан беш нафари Ғалаба куни ўтказган акциялари учун қўлга олинган, қолганлар эса аввал қилган пикетлари учун қидирувда бўлган.

XS
SM
MD
LG