Ссылки доступа

Тожик мухолифатчисининг укаси 12 йилга қамалмоқда


Аслиддин Шарипов
Аслиддин Шарипов

Мухолиф "Паём" телеканали раҳбари Шавкат Муҳаммадийнинг укаси бўлмиш Аслиддин Шарипов 2022 йил сентябрида Россиянинг Свердловск вилоятида ҳибсга олинган, 2023 йил 1 октябрда эса Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилган эди.

Мухолиф "Паём" телеканали раҳбари Шавкат Муҳаммадийнинг укаси бўлмиш Аслиддин Шарипов 12 йилга озодликдан маҳрум этилди. Унга нисбатан ҳукм март ойида чиқарилган экан, жамоатчилик бу ҳақида 29 июль куни хабар топди.

У тақиқланган “Гуруҳ 24” ҳаракати ва Тожикистон Ислом Уйғониш партияси билан ҳамкорлик қилганликда айбдор деб топилган. Акаси, Ислом Уйғониш партиясининг нашри ҳисобланмиш Паём ТВ раҳбари Шавкат Муҳаммадий бу айбловларни инкор этади.

Озоди радиосига манбалар ва Шариповнинг яқинлари маълум қилишича, у аллақачон Душанбедаги колонияларининг бирига жўнатилган.

Аслиддин Шарипов 2022 йил сентябрида Россиянинг Свердловск вилоятида ҳибсга олинган, 2023 йил 1 октябрда эса Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилган эди.

Россияда Аслиддин Шарипов тақиқланган ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ва уларни тарғиб қилишда айбланган.

2022 йилда Душанбе сўровига биноан Россия ва бошқа давлатлардан Тожикистонга 100 га яқин одам, жумладан, 18 нафар терроризм ва экстремизмда гумон қилинаётганлар экстрадиция қилинган. Уларнинг аксарияти узоқ муддатга қамалган.

36 ёшли Аслиддин Шарипов уч фарзанднинг отаси бўлиб, 2016 йилдан бери Россияда яшайди.

XS
SM
MD
LG