Россияда мажбурий ҳарбий хизматга сафарбар этилгандан сўнг қочиб кетган тожик Беларусда қўлга олинди. Бу ҳақда Тергов қўмитасининг Москва бўйича бошқармаси хабар берди.
2004 ва 2005 йилларда туғилган икки нафар Тожикистон фуқароси 2019 ва 2022 йилларда Россия фуқаролигини олган. Улар ҳарбий хизматга чақирилган, бироқ ўтган йилнинг октябрида Москва ҳарбий комиссарлигининг йиғилиш пунктидан қочиб кетган.
Улар ҳарбий хизматдан бўйин товлашда айбланиб, қидирувга берилган.
Россияда Украинага қарши жанг қилиш учун меҳнат муҳожирларни сафарбар қилиш бошланган. 2023 йилда куч ишлатар тизимлари Москва, Санкт-Петербург ва Россиянинг бошқа йирик шаҳарларида Россия фуқаролигини олган муҳожирларга қарши рейдлар ўтказиб, уларнинг аксариятини ҳарбий хизматга жалб қилган.
Урушга жалб қилиниши хавфига қарамай, Россия фуқаролигини олишни истаётган Тожикистон фуқаролари кўпаймоқда. 2021 йилда 103,6 минг, 2022 йилнинг тўққиз ойида – 119,609, 2023 йилнинг биринчи чорагида эса 44,854 нафар тожикистонлик Россия фуқаролигини олган.
Россия ва Тожикистон ўртасидаги икки фуқаролик тўғрисидаги келишувга кўра, Тожикистонда ҳарбий хизматни ўтаганлар Россияда фуқароликни олса заҳирадаги ҳарбий хизматчи сифатида тан олинади. Яъни, бундай фуқаролар 2022 йил сентябрь ойида қабул қилинган сафарбарлик тўғрисидаги қонунга кўра, урушга сафарбар этилиши мумкин.
Марказий осиёликлар ва Россия фуқаролиги...