Ссылки доступа

Тожик мухолифатчисининг укаси 18 йилга қамалди


Муслим Шерзамонов и Алим Шерзамонов

Тоғли Бадахшон мухтор вилояти суди мухолифатчи Алим Шерзамоновнинг Полшада яшовчи укаси Муслим Шерзамоновни 18 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Озодлик радиосининг тожик хизмати Алим Шерзамоновга асосланиб хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, ҳукм “мутлақо адолатсиз ва нохолисдир”.

- Акамнинг қандай жиноятларда айбдор деб топилганини ҳалигача билмайман. Тоғли Бадахшондаги қариндошларимиз ва дўстларимиз бу ҳақда ҳеч нарса билишмайди. Биз қийинчилик билан топган адвокат индамаяпти. У қандай жиноятлар содир этганини ҳам айтмади. Айблов эса эълон қилинди, — деди Шерзамонов.

Тожикистон расмийлари 56 ёшли Муслим Шерзамоновни “уюшган жиноий гуруҳ аъзоси” деб ҳисоблайди. У Тоғли Бадахшоннинг норасмий раҳбарлари Хурсанд Мазоров ва Зоир Ражабовга қарши ўтказилган “махсус операция” чоғида қўлга олинган. Охирги икки киши ҳалок бўлган.

Алим Шерзамоновнинг айтишича, укаси 12 июн куни эрталаб сўроққа борган ва қайтиб келмаган. Бироз ўтиб хавфсизлик кучлари унинг уйига келишган, улар гўёки у ердан иккита граната, 18 ўқ-дори билан пулемётни "топганлар".

"Сўроққа чақирилган одам уйида автомат сақлайдими? Айниқса, Бокир (Бархўрғанинг норасмий раҳбари) ўлдирилганидан кейин бу ерда ҳеч ким қурол ҳақида ўйлашга ҳам журъат этмайди", - дейди у.

Унинг сўзларига кўра, унинг укаси ҳеч қандай гуруҳга аъзо бўлмаган, ўлдирилган Мазоров ва Ражабовлар билан алоқаси ҳам бўлмаган. Шерзамонов Муслимнинг ягона “айби” мухолифатчининг укаси бўлганини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG