Ссылки доступа

Толибон болалар полиомиелитга қарши эмланишини тўхтатди


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилда Афғонистонда 18 та полиомиелит ҳолатини тасдиқлади. Ўтган йили 6 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

Афғонистонда "Толибон" ҳаракати болаларни полиомиелитга қарши эмлашни тўхтатди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълум қилди.

Афғонистон ва қўшни Покистон ушбу ўлимга олиб келадиган касалликнинг тарқалишини тўхтата олмаган икки давлатдир. Толибоннинг қарори минтақадаги ва ундан ташқаридаги бошқа давлатлар учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин, деб хабар беради Associated Press.

Толибон қарорининг сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилда Афғонистонда 18 та полиомиелит ҳолатини тасдиқлади. Ўтган йили 6 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

ЖССТнинг огоҳлантиришича, Афғонистонда эмлашнинг йўқлиги юқори миграция деб қўшни Покистон учун ҳам хавф туғдиради.

Покистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг Associated Press билан суҳбатда таъкидлашича, агар эмлаш кампаниялари икки давлатда мунтазам ва синхрон тарзда ўтказилмаса, полиомиелит вируси тарқалиши давом этади ва иккала мамлакатда ҳам болалар зарар кўради.

XS
SM
MD
LG