Ссылки доступа

Муҳожирларга кўмаклашувчи ҳуқуқбон Татяна Котляр бир ярим йилга қамалиши мумкин


Россияда ҳуқуқбон Татяна Котляр меҳнат муҳожирларини вақтинчалик яшаш манзилида сохта рўйхатдан ўтказишда айбланмоқда.

Котлярнинг ОВД-Инфо нашрига маълум қилишича, Обнинск судида бўлиб ўтган йиғилишда прокурор суддан бир ярим йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлашни сўраган.

Ҳукм 18 март эълон қилинади.

"Бу катта муаммо эмас, аслида. Бироқ эрим касал бўлиб ётиб қолган, мендан бошқа унга қарайдиган одам йўқ", дейди ҳуқуқбон.

Котляр "Инсон ҳуқуқлари учун" ҳаракатининг Калуга бўлими раҳбари. У вақтинчалик яшаш манзилида рўйхатдан ўтиш имкониятини топа олмаган муҳожирларни ўз квартираларида рўйхатдан ўтказар эди. Ҳозирги жиноий иш Котлярга нисбатан очилган рўйхатга олиш билан боғлиғ еттинчи ишдир.

Аввал у фақат жарима билан қутилар эди. 2024 йил февраль ойида суд Котлярга ўз квартираларидан бирида олтидан ортиқ, иккинчисида эса бешдан ортиқ одамни рўйхатга олишни тақиқлаган.

"Мен одамларга ёрдам бериш ўз квартирамга рўйхатга қўйяман. Рўйхатдан ўтмаганлар, ҳатто Россия фуқаролари ҳам, жуда кўп қийинчиликларга дучор бўлади. Шунинг учун мени судлашмоқчи. Масалан, ОИТС билан касалланган уйсиз одам менга мурожаат қилган эди. У эски паспортини йўқотиб қўйган, янгисида эса "пропискаси" йўқ эди. Пропискасиз эса у ОИТС терапияси учун керакли дори-дармонни ололмайди", дейди Котляр.

XS
SM
MD
LG