Россияда ҳуқуқбон Татяна Котляр меҳнат муҳожирларини вақтинчалик яшаш манзилида сохта рўйхатдан ўтказишда айбланмоқда. У ўз хонадонида 600дан зиёд муҳожирни вақтинчалик рўйхатдан ўтказгани учун жаримага тортилди. Бу ҳақида Sota телеграм-канали хабар бермоқда.
Жаримадан ташқари, суд Котлярга ўз яшаш манзилига энди одамларни рўйхатга қўйишни тақиқлаган.
Котлярнинг ОВД-Инфо нашрига маълум қилишича, Обнинск судида бўлиб ўтган йиғилишда прокурор суддан бир ярим йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлашни сўраган.
Суд ҳукми 18 март эълон қилинди.
Котляр "Инсон ҳуқуқлари учун" ҳаракатининг Калуга бўлими раҳбари. У вақтинчалик яшаш манзилида рўйхатдан ўтиш имкониятини топа олмаган муҳожирларни ўз квартираларида рўйхатдан ўтказар эди. Ҳозирги жиноий иш Котлярга нисбатан очилган рўйхатга олиш билан боғлиқ еттинчи ишдир. 2024 йил февраль ойида суд Котлярга ўз квартираларидан бирида олтидан ортиқ, иккинчисида эса бешдан ортиқ одамни рўйхатга олишни тақиқлаган.
"Мен одамларга ёрдам бериш учун ўз квартирамда рўйхатдан ўтказаман. Рўйхатдан ўтмаганлар, ҳатто Россия фуқаролари ҳам, жуда кўп сарсон бўлади. Шунинг учун мени судлашмоқчи. Масалан, ОИТС билан касалланган уйсиз одам менга мурожаат қилган эди. У эски паспортини йўқотиб қўйган, янгисида "пропискаси" йўқ эди. Пропискасиз эса у ОИТС терапияси учун керакли дори-дармонни ололмайди", дейди Котляр.
Ҳуқуқбон Татяна Котляр ўз хонадонида 600дан зиёд муҳожирни вақтинчалик рўйхатдан ўтказгани учун жаримага тортилди
"Мен одамларга ёрдам бериш учун ўз квартирамда рўйхатдан ўтказаман. Рўйхатдан ўтмаганлар, ҳатто Россия фуқаролари ҳам, жуда кўп сарсон бўлади", дейди Котляр.