Ссылки доступа

Байден ва Трамп яна АҚШ президентлиги учун курашади


Аксарият сўровлар натижаларига кўра, Трамп ҳозирда унга овоз беришга тайёр сайловчилар сони бўйича Байдендан бироз олдинда кетмоқда.

АҚШ амалдаги президенти, демократ Жо Байден ва собиқ президент, республикачи Доналд Трамп ўз партияларидан сайловда номзод сифатида кўрсатилиши учун зарур бўлган делегатлар овозини олди.

Байден ва Трампнинг фаворит эканлиги праймеризнинг бошиданоқ аён эди. Уларнинг асосий рақиблари илгари номзодлик учун курашдан чиқишларини эълон қилишган.

Сешанба куни Трамп Жоржия, Миссисипи, Вашингтон ва Гавайида, Байден эса Жоржия, Миссисипи ва Вашингтонда ғалаба қозонди.

Назарияда партия қурултойлари праймериз ғолибидан бошқа номзодни кўрсатиши ҳам мумкин, бироқ бу қийин масала.

2020 йилда ўтказилган президентлик сайловида ҳам Байден билан Трамп қатнашган эди. Унда демократлар вакили ғалаба қозонди.

АҚШ президенти сайлови 2024 йил ноябр ойида ўтказилади.

Аксарият сўровларга кўра, Трамп ҳозирда унга овоз беришга тайёр сайловчилар сони бўйича Байдендан бироз олдинда кетмоқда.

XS
SM
MD
LG