Ссылки доступа

Украинанинг Россия назоратидаги вилоятларида ўтказилган референдум натижалари эълон қилинди


Голосование в Донецке 

Украинанинг босиб олинган ҳудудларидаги россияпараст сайлов комиссиялари сешанба оқшомида якунланган референдум натижаларини эълон қилди.

МСК маълумотларига кўра, Донецк вилоятида унинг Россияга кириши учун сайловга келганларнинг 99,23 фоизи, Луганскда — 98,42 фоизи, Запорожеда — 93,11 фоизи, Херсонда — 87,05 фоизи овоз берган.

Овоз бериш тугашига бир неча соат қолганида Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев телеграмда шундай деб ёзди: "Референдумлар якунланди. Натижалар аниқ. Уйингизга, Россияга хуш келибсиз!"

Босиб олинган Украина ҳудудларининг Россия таркибига кириши масаласи, эҳтимол, Федерация Кенгашининг 4 октябрга белгиланган йиғилишида кўриб чиқилади. Шу билан бирга, Луганск халқ республикаси раҳбари Леонид Пасечник баёнот бериб, 28 сентябрь куни Владимир Путиндан минтақани Россия Федерацияси таркибига қабул қилишни сўраган.

Украина президенти Владимир Зеленский “босиб олинган ҳудудлардаги фарсни референдумга тақлид деб аташ мумкин эмас” ва Украина армияси ҳеч қандай шароитда ерларни озод қилиш режаларидан воз кечмаслигини айтди. У алоҳида таъкидлаганидек, агар Россия референдум натижаларини тан олса, у ва Путин ўртасида “бошқа гаплашадиган ҳеч нарса қолмайди”.

Ғарб давлатлари Россия томонидан ўтказилган референдум натижалари тан олинмаслиги ҳақида бир неча бор огоҳлантирган. Сешанба куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен “Украина ўзининг бутун ҳудудида ўзини-ўзи ҳимоя қилиш, жумладан, Россия томонидан у ёки бу тарзда ноқонуний эгаллаб олинган ерларни қайтариш учун мутлақ ҳуқуққа эга”, деди. Блинкен, шунингдек, АҚШ президенти Жо Байденнинг Россияга қарши референдум ўтказиш учун қўшимча қаттиқ санкциялар жорий этилиши ҳақидаги сўзларини такрорлади.

23-27 сентябрь кунлари Украинанинг босиб олинган ҳудудларида («ДХР», «ЛПР», Херсон ва Запороже вилоятларининг бир қисми) Россия таркибига қўшилиш бўйича псевдореферендумлар ўтказилди. Овоз бериш ҳарбийлар назорати остидаги ва юз минглаб Украина фуқаролари уруш ва Россия истилосидан қочган ҳудудларда ўтказилди.

XS
SM
MD
LG