Туркманистон, Озарбайжон, Грузия ва Руминия 2024 йилда "Каспий денгизи - Қора денгиз" халқаро транспорт йўлагини ишга туширмоқчи. Тегишли битим Бухарестда имзоланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Бухарестда Руминия Транспорт вазирлиги давлат котиби Адриан Георг Фогиш ва Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ахмет Гурбановнинг ушбу мавзуда музокаралари бўлиб ўтди.
Аввалроқ Туркманистон гази Озарбайжон ва Грузия орқали Туркияга етказиб берилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Европа Иттифоқи Европа ва Марказий Осиёни боғловчи Транскаспий транспорт йўлагига 10 миллиард евро сармоя киритишни режалаштирмоқда.
Туркманистон "Каспий-Қора денгиз" транспорт йўлагини тузиш бўйича келишув имзоланишини маълум қилди

Аввалроқ Туркманистон гази Озарбайжон ва Грузия орқали Туркияга етказиб берилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.