Ссылки доступа

Туркманистон ҳукумати мамлакатда Кремлпараст ташвиқотларини олиб бормоқда


Туркменские чиновники призывают граждан держать молодежь подальше от «ядовитого» влияния Запада
Туркменские чиновники призывают граждан держать молодежь подальше от «ядовитого» влияния Запада

Туркманистонда расмийлар Ғарбни Украинада уруш қўзғатаётганликда айблаб, гўёки мамлакатни беқарорлаштиришга уринаётган хорижлик «агентлар»дан огоҳлантириб, Кремлпараст ташвиқот ишларини олиб бормоқда.

Туркманистонда россияпараст ташвиқот ишлари авжига чиқди: авторитар давлат ҳокимияти Ғарбни Киевни қўллаб-қувватлаётгани учун қораламоқда ва Украинага ҳужуми фонида Москва обрўсини оқламоқда.

Яқинда таълим вазирлиги расмийлари полиция ва разведка ходимлари билан бирга Болқон ва Лебап вилоятларида талабалар ва ишчилар билан бир неча учрашувлар ўтказиб, уларни Ғарб матбуоти ва маданиятидан узоқроқ туришга чақирди.

Тадбир иштирокчиларидан бири Озодлик радиосига маълум қилишича, 8 декабрь куни Болқон вилоятида бўлиб ўтган шундай учрашувлардан бирида расмийлар Ғарбнинг Туркманистон ёшларига «заҳарли» таъсиридан огоҳлантирган.

“Агар биз ёшларимизни Ғарб оммавий ахборот воситалари ва маданиятидан узоқлаштирмасак, расмийлар эртага Туркманистонда Украинадаги каби уруш бўлиши мумкинлигини айтишди”, деди ўз исмини ошкор этишни истамаган шахс. "Улар Америка ва Европа оммавий ахборот воситаларида (ўзлари даъво қилган) ёшлар онгини заҳарлаётган маълумотлар Украинада уруш бошланишининг асосий сабаби эканлигини қўшимча қилишди."

Мактаблар, давлат идоралари ва корхоналарда бўлиб ўтган йиғилишларнинг бир қанча иштирокчиларига кўра, расмийлар одамларни Ғарб оммавий ахборот воситаларининг уруш ҳақидаги хабарларини кўрмасликка чақирган. Улар, шунингдек, тингловчиларни Туркманистонни беқарорлаштиришга интилаётган хорижлик «агентлар»дан огоҳлантирганликларини айтишди.

Туркманбошидаги яқинда бўлиб ўтган йиғилишларда қатнашган амалдорлар орасида давлат киберхавфсизлик агентлиги расмийси ҳам бор, деб хабар берди Озодлик.

Ашхобод ҳукумати Россиянинг 24 февралда бошланган Украинага бостириб кириши бўйича ўз позициясини ҳеч қачон ошкора билдирмаган. Бироқ уруш даврида Кремль билан яқин алоқаларни сақлаб қолган.

XS
SM
MD
LG