Ссылки доступа

Аркадағ шаҳри 29 июнь куни Қурбон ҳайити ва Гурбангули Бердимуҳамедов таваллуд кунида очилади


Макет города Аркадаг
Макет города Аркадаг

Туркманистон ҳукумати Аркадағ шаҳрини тантанали равишда очишга ҳозирлик кўрмоқда. Тадбирга тайёргарлик машғулотларида давлат муассасалари ходимлари ва таълим муассасалари вакиллари мажбуран иштирок этмоқда.

Расмий хабарларга кўра, собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедов номи билан аталган янги шаҳарнинг очилиши унинг туғилган куни, 29 июнда бўлиб ўтади.

Бир ҳафтадан кўпроқ вақт давомида давлат хизматчилари янги Аркадағ шаҳрининг очилиши муносабати билан оммавий тадбирларга тайёргарлик кўришди.

Озодлик радиосининг туркман хизмати билан суҳбатлашган тиббиёт ходимларининг сўзларига кўра, машғулот жойида тез ёрдам машиналари навбатчилик қилмоқда, шифокорларга воқеа жойида ёрдам кўрсатиш топширилган.

Тадбирларда иштирок этиш учун вилоятлардан талабалар ҳам пойтахтга юборилди. Пойтахт олий ўқув юртларининг вилоятларда истиқомат қилувчи талабалари ўтган ҳафта охирида Ашхободга қайтиб, йўл ва турар жой харажатларини ўз ҳисобидан тўлашга мажбур бўлди.

Репетиция жойига ташриф буюрган мухбирнинг хабар беришича, иштирокчилар президент Сердар Бердимуҳамедов ўтадиган йўл бўйлаб “тўғри саф тортиш”га тайёрланмоқда.

Аркадағда бир қанча биноларнинг тантанали очилиши режалаштирилган, жумладан, Ахал вилояти маъмурияти, Ахал вилояти полиция бошқармаси, Миллий хавфсизлик вазирлиги ва солиқ хизмати биноси.

Беш миллиард долларлик Аркадағ шаҳри Бердимуҳамедовлар оиласининг аждодлар қишлоғи бўлган Ахал вилоятининг Гўкдепе этрапидаги Бабарап генгешлиги яқинида Копетдоғ этакларида қурилмоқда.

Шаҳарнинг тантанали очилиши собиқ президент ва Халқ маслаҳатининг амалдаги раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг туғилган кунига тўғри келади. Кўп йиллардан буён июнь ойининг сўнгги ҳафтасида Туркманистонда турли байрамлар, жумладан, маданият ҳафталиги ўтказилиб, чет эллик ижрочилар таклиф қилинмоқда.

Туркманистонда собиқ президент ва амалдаги раис Гурбангули Бердимуҳамедовни Аркадағ (ҳомий) деб аташади. Унинг ўғли, амалдаги президент Сердар Бердимуҳамедов эса “Аркадағли Сердар” (Аркадағи бор Сердар) деб аталади.

От звезд к мечети. Как празднуют дни рождения президента в Туркменистане
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:01:06 0:00
XS
SM
MD
LG