Bloomberg агентлиги манбаларига маълум қилишича, Туркия БРИКС аъзолигига расман ариза топширган. Ариза бир неча ой олдин, Европа Иттифоқига аъзо бўлиш бўйича музокараларда силжиш бўлмаганидан сўнг берилган.
Манбаларнинг айтишича, "мамлакатнинг янги дипломатик фаоллиги унинг НАТОга аъзолик доирасида ўз мажбуриятларини бажарган ҳолда кўп қутбли дунёнинг барча томонлари билан алоқаларни ўрнатишга интилишини акс эттиради."
БРИКС 2006 йилда ташкил этилган бўлиб, унга Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка давлатлари кирган. 2024 йил январь ойида Миср, Эрон, БАА ва Эфиопия ташкилотга аъзо бўлди. Малайзия, Таиланд ва Озарбайжон аъзо бўлиш учун аризалар топширган.
БРИКСнинг навбатдаги саммити 22-24 октябрь кунлари Россияда бўлиб ўтади.
БРИКСнинг навбатдаги саммити 22-24 октябрь кунлари Россияда бўлиб ўтади.