Анқара БМТнинг Халқаро судида Исроил Ғазо аҳолисини геноцид қилгани ҳақидаги ЖАРнинг Исроилга қарши даъвосига қўшилди. Бу ҳақда Туркия парламенти хабар берди.
Туркия Ғазо аҳолисини геноцид қилгани учун Исроилни жавобгарликка тортишни талаб қилган еттинчи давлат бўлди.
Туркия президенти Ражаб Эрдўған Ғазода содир бўлаётган воқеаларни бир неча бор фаластинликлар геноциди деб атади. Исроил барча айбловларни рад этади.
ЖАР 2023 йил декабрь ойида Ҳаагадаги БМТ Халқаро судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. Май ойи охирида суд Исроилга сектор жанубидаги Миср билан чегарадаги Рафаҳ шаҳрида жанговар операцияни тўхтатишни буюрди. Бундан ташқари, суд Исроилни Ғазога геноцид ҳақидаги хабарларни текшириш учун халқаро инспекторлар гуруҳини киритишга чақирди.
Туркиядан ташқари, илгари ЖАР даъвосига Никарагуа, Колумбия, Ливия, Мексика, Испания ва Фаластин мухторияти қўшилди.
БМТ Халқаро судининг қарорлари мажбурий ҳисобланмайди, аммо халқаро ҳуқуққа мувофиқ аҳамиятга эга ва Исроилнинг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланишини заифлаштириши мумкин.