Ссылки доступа

Туркия Россия газининг бир қисми учун тўловни 2024 йилгача қолдирди


Владимир Путин и Реджеп Эрдоган на церемонии открытия газопровода "Турецкий поток", 2020
Владимир Путин и Реджеп Эрдоган на церемонии открытия газопровода "Турецкий поток", 2020

Туркия Россия газининг бир қисми учун тўловни 2024 йилгача қолдирди. Гап 600 миллион доллар миқдоридаги тўлов ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Reuters хабар бермоқда.

Анқара Москва билан тегишли келишув тузилганидан кейин биринчи марта кечиктириш имкониятидан фойдаланган. Агентлик манбаларига кўра, Туркия 4 миллиард долларгача тўловни келаси йилга кечиктириши мумкин. Келишув тафсилотлари бунга қадар ошкор этилмаганди.

Туркиянинг энергия импорти тўловлари ўтган йили рекорд даражадаги 100 миллиард долларга етди. 53,5 миллиард куб метр умумий етказиб беришнинг 39 фоизини Россиядан табиий газ ташкил этди.

Ўтган ҳафта Туркия энергетика ва табиий ресурслар вазири Фотиҳ Дўнмез «Газпром» билан 2022 йилда ўтказилган музокаралар натижасида шартномани кечиктириш бўйича келишувга эришилди.

Анқара энергия нархининг кескин кўтарилиши шароитида тўловларни кечиктиришни сўради. Bloomberg агентлиги хабар беришича, муаммони ҳал қилиш учун Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳамкасби Владимир Путиндан газга 25 фоиз чегирма сўрашни режалаштирган.

Мутахассисларнинг қайд этишича, Туркиянинг амалдаги президентининг бундай ҳаракатлари 14 май куни бўлиб ўтадиган сайловда унинг фойдасига ўйнаши мумкин.

XS
SM
MD
LG