Ссылки доступа

Порт-о-Пренс қамоқхонасидан деярли 4 минг маҳбус қочиб кетди


Гаитидаги тартибсизликлар (архив)
Гаитидаги тартибсизликлар (архив)

Гаити ҳукумати мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

France-24 хабарига кўра, якшанба куни жиноий гуруҳ Порт-о-Пренсдаги қамоқхонага ҳужум уюштирган ва минглаб маҳбусларни озод қилган.

Тартибни тиклаш учун Гаити ҳукумати мамлакатда фавқулодда ҳолат, тунда эса комендантлик соатини жорий этди.

Американинг энг қашшоқ давлати бўлмиш Гаитини 2021 йилдан бери бошбодоқлик ва тартибсизлик қамраб олган. Ҳукумат жиноий тўдалар билан курашмоқда. Қамоқхонага ҳужумни ҳам пойтахтнинг катта қисмини назорат қилувчи жиноий тўдалар амалга оширган. Қўриқчилар билан тўқнашувларда камида 10 киши ҳалок бўлди. Расмийларнинг таъкидлашича, қамоқхонада жазони ўтаётган 3,800 га яқин маҳбусдан 90 нафаригина қочиб кетмаган.

Жиноий тўдалар айни дамда аэропортга ҳам ҳужум қилмоқда.

XS
SM
MD
LG