Ссылки доступа

Афғонистондаги Россия элчихонаси ёнида теракт содир бўлди


Посольство России в Кабуле
Посольство России в Кабуле

Кобулдаги Россия элчихонаси яқинида 5 сентябрь куни портлаш содир бўлди.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан 11:00 да консуллик биноси олдида россиялик дипломат ташқарига чиққанида содир бўлган. У виза олиш учун навбатда турганлар рўйхатини ўқимоқчи бўлган.

Элчихона ходимлари орасида қурбонлар борлиги ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Кобулдаги «Толибон» хавфсизлик расмийлари ҳозирча портлашга изоҳ бермаган. Гувоҳлар йигирмага яқин одам ўлганини айтмоқда.

Аниқланишича, ҳудкуш террочи элчихона яқинида ўзини портлатган.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда 2 сентябрь куни жума намози пайтида масжид портлатилганди. Оқибатда «Толибон» ҳаракатини қўллаб-қувватловчи баёнотлари билан танилган масжид хатиби Мужиб ар-Раҳмон Ансорий ҳалок бўлган.

Кейинчалик Ҳирот губернаторлиги матбуот хизмати Мужиб ар-Раҳмон Ансорий ва яна 6 кишининг ҳалок бўлганини расман тасдиқлаган. Полиция эса ҳужум қурбонлари сони 29 кишига етганини таъкидлаган.

Ўзбекистон Ҳиротда жума намози пайтида содир этилган террорчилик ҳаракатини қоралаган.

XS
SM
MD
LG