Ссылки доступа

Жо Байденда ковид аниқланди


Джо Байден

АҚШ президенти Жо Байден коронавирус инфекциясини аниқлаш учун топширган тест мусбат натижа берган. Бу ҳақда Оқ уй пресс-релизида маълум қилинди.

79 ёшли Байден тўлиқ вакцинация курсидан ўтган ва икки бор бустер-вакцина олганди. Хабарда айтилишича, унда касалликнинг енгил аломатлари кузатилмоқда ва дори-дармонлар қабул қила бошлаган.

АҚШ президенти иҳоталанган ва ўз мажбуриятларини масофадан бажаришда давом этади. У Оқ уй ходимлари билан телефон орқали мулоқот қилмоқда ва режалаштирилган учрашувларда видеоалоқа орқали иштирок этмоқда.

Қайд этилишича, Байден коронавирус учун тест натижаси манфий чиққанидан кейингина ўзаро учрашувларга қайтиши мумкин.

13-16 июл кунлари Жо Байден Яқин Шарққа ташриф буюрганди. Турне доирасида у Исроил ва Саудия Арабистони ҳукуматлари раҳбарлари билан учрашганди. 19 июл куни АҚШ президенти ва унинг рафиқаси Жилл Байден Украинанинг биринчи хоними Елена Зеленская билан учрашган.

XS
SM
MD
LG