Ссылки доступа

Тобаго яқинида номаълум нефть танкери чўкди – мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилди


Фавқулодда ҳолат одатда туристлар оқими деб мамлакат бюджетини сезиларли даражада тўлдирадиган ва маҳаллий туроператорларга максимал фойда келтирадиган карнавал тадбирлари арафасида содир бўлган.

Кариб денгизидаги Тринидад ва Тобаго давлати яқинида байроқсиз ва экипажсиз нефть танкери чўкди. Нефтдан ҳосил бўлган кўлоб деб мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

"Вазият назорат остида эмас", деди Тринидад ва Тобаго бош вазири Кейт Роули 11 февраль, якшанба куни фавқулодда ҳолат эълон қилар экан. Ғаввослар бир неча кундан бери нефть кўлобини бартараф этолмаяпти.

Нефть тахминан 15 километрлик соҳилга таъсир қилмоқда, риф ва пляжларга зарар етказмоқда. Минглаб кўнгилли мутасаддиларга соҳилни тозалашда ёрдам бермоқда. Ҳукумат ташқаридан ҳар қандай ёрдамни қабул қилишга тайёр эканини эълон қилган ва аллақачон бошқа давлатлардан ёрдам таклифини олган.

100 метрлик "Голфстрим" кемаси Тобаго яқинида 7 февраль куни тўнкарилиб кетган. У ҳалокат сигналларини бермаган, бортида на байроқ, на экипаж топилган. Бироқ топилган узун кабелдан ҳулоса қилиш мумкин-ки, бу кема буксирда кетаётганида тўнкарилиб кетган.

Фавқулодда ҳолат одатда туристлар оқими деб мамлакат бюджетини сезиларли даражада тўлдирадиган ва маҳаллий туроператорларга максимал фойда келтирадиган карнавал тадбирлари арафасида содир бўлган.

XS
SM
MD
LG