Ссылки доступа

Жиддадаги йиғилиш иштирокчилари Украина яхлитлигини қўллаб-қувватлади


Владимир Зеленский в Джидде в мае нынешнего года
Владимир Зеленский в Джидде в мае нынешнего года

5-6 август кунлари Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Украинани тинч йўл билан тартибга солиш тамойилларига бағишланган халқаро йиғилиш иштирокчилари давлатларнинг, жумладан, Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватладилар.

Бу - «тинчликка йўл очадиган ягона позицияни» шакллантириш учун зарур», — дейилади Саудия Арабистони баёнотида.

Шу билан бирга, барча делегатлар ҳар қандай тинчлик битими Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини ҳурмат қилиш тамойилига асосланиши кераклиги ҳақидаги ғояни «кенг қўллаб-қувватлаш»ини билдирди, деб ёзади Financial Times ўз номини ошкор этмаган европалик дипломатга таяниб.

Саудия Арабистонида Украина атрофидаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича икки кунлик маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.
Саудия подшоҳлиги Украинани, унинг ғарбий иттифоқчилари, шунингдек, ривожланаётган мамлакатлар ва иқтисодиёти жадал ривожланаётган давлатларни Жиддага таклиф қилди - умуман олганда, 40 га яқин давлат, жумладан АҚШ, Буюк Британия, Германия, Хитой, Бразилия, Жанубий Африка, Индонезия ва бошқаларнинг вакиллари келди. Россия маслаҳатлашувларда иштирок этмади.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг айтишича, Москва Саудия Арабистонидаги маслаҳатлашувларни Россияга қарши коалиция тузишга уриниш сифатида баҳолаяпти.

XS
SM
MD
LG