Ссылки доступа

Украина Россия билан «17 га 15» форматида маҳбуслар алмашинувини эълон қилди


Пленные российские солдаты, воевавшие на территории Украины, архивное фото 

Украина ҳарбий асирлар билан шуғулланиш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб 17 нафар украиналик ҳарбий асирни 15 нафар россияликка алмаштирди, дея хабар берди Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси (БРБ).

«16 нафар украиналик ҳарбий хизматчи, жумладан, икки офицер ва 14 аскар ватанга қайтмоқда. Шунингдек, бир нафар фуқаро ҳам озод қилинди», — деган БРБ.

Идора маълумотларига кўра, беш нафар ҳарбий хизматчи оғир яраланган ва шошилинч даволанишга муҳтож.

«Украйинска правда»нинг алмашиш вақтида ўша ерда бўлган мухбирга таяниб хабар беришича, ҳарбийларнинг бир қисми икки ой аввал асирга олинган. Нашрнинг ёзишича, озод этилганлар орасида денгиз пиёдалари, пиёда аскарлар ва десантчилар бор.

Газета мухбирининг аниқлик киритишича, асирликда беш нафар ярадор украиналик Россия касалхоналарида, шу жумладан Қримда ҳам бўлган.

Айирбошлаш Херсон (тўлиқ Россия армияси назорати остида) ва Николаев вилояти чегарасида бўлиб ўтган.

XS
SM
MD
LG