Ссылки доступа

Украина Россияни БМТдан чиқариш ташаббусини бошлади


Заседание Совета безопасности
Заседание Совета безопасности

Украина душанба куни БМТга аъзо давлатларни Россия Федерациясининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотида ва унинг Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатида қолиши қонунийлигини кўриб чиқишга чақирди. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига Россия ва бошқа давлатлардан ҳозирча ҳеч қандай муносабат билдирилмаган. Аввалроқ Ғарб давлатлари, жумладан, АҚШ вакиллари Россияни Хавфсизлик Кенгашидаги ўриндан маҳрум қилишнинг қонуний механизми йўқлигини бир неча бор таъкидлаган эди.

Украина Россияни БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий аъзолигидан чиқариш бўйича ариза беради. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба маълум қилди.

«Бизнинг саволимиз жуда оддий: Россия БМТ Хавфсизлик кенгаши ва умуман БМТ аъзоси бўлишга муносибми? Бизда бу саволга йўқ деб жавоб бериш кераклигини исботлайдиган далиллар бор», деди Кулеба маҳаллий телеканал эфирида.

Украина ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, бу масала дипломатлар ўртасида муҳокама қилинган ва Украина Россияни БМТ Хавфсизлик кенгаши доимий аъзолигидан четлатишни сўраб 26 декабр куни ариза беради.

Маълумот учун, БМТ Хавфсизлик кенгаши дунёдаги муҳим сиёсий воқеалар борасида қарорлар қабул қилади. Хавфсизлик кенгаши доимий аъзолари қарор қабул қилишда вето ҳуқуқига эга. Кенгашнинг доимий аъзолари АҚШ, Британия, Франция, Хитой ва Россия ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG