Ссылки доступа

Украина Путин билан ҳар қандай музокаралардан расман бош тортди


Президент Украины Владимир Зеленский

Мамлакат президенти Володимир Зеленский Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг 30 сентябрдаги қарорини кучга киритиш ҳақидаги фармонни имзолади.

Қайд этилишича, бу ҳужжат Россиянинг Украина ҳудудларини аннексия қилиши муносабати билан қабул қилинган.

Бундан олдин Украина президенти Володимир Зеленский ва президент девони раҳбари маслаҳатчиси Михайло Подоляк америкалик миллиардер Илон Маскнинг ўз давлатлари ва Россия ўртасидаги урушни тинч йўл билан ҳал қилиш йўли ҳақидаги таклифига изоҳ берганди.

Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск Twitter'даги саҳифасида Россиянинг Украинага қарши урушидаги мавжуд вазият ҳақидаги фикр ёзиб, сулҳга эришишнинг эҳтимолий йўлларини айтиб ўтган эди.

Маск, агар Қрим таҳдид остида бўлса, Россия аҳолининг умумий сафарбарлигини бошлаши, бу эса «ҳар икки томондан ўлимларга олиб келади», деган фикрни билдирди. Тадбиркорнинг таъкидлашича, Россия аҳолиси Украинаникидан уч баравар кўп, шунинг учун «умумий уруш» ҳолатида Украина ғалаба қозониши даргумон. «Агар Украина халқи сиз учун муҳим бўлса, тинчликка эришиш йўлларини қидиринг», - деди у.

Ўз навбатида, Володимир Зеленский Twitter'даги саҳифасида «Сизга қайси Илон Маск кўпроқ ёқади?» сўровномасини бошлади. Жавоб вариантлари - «Украинани қўллаб-қувватлайдиган» ва «Россияни қўллаб-қувватлайдиган».

Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан сўнг, 2022 йил февраль ойида Илон Маск Киевга Starlink сунъий йўлдош интернет терминалларини бепул тақдим этди.

Улар юқори тезликдаги интернетдан керакли шароит мавжуд бўлмаган жойларда фойдаланиш имконини беради ва Украина армиясига, жумладан, артиллерия зарбаларини мувофиқлаштириш ва дронларни бошқариш имконини тақдим этади.

XS
SM
MD
LG