Ссылки доступа

Ўзбекистоннинг собиқ биринчи раҳбари Рафиқ Нишонов вафот этди


Рафик Нишанов

Ўзбекистоннинг Ислом Каримовдан аввалги раҳбари Рафиқ Нишонов 97 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Nuz.uz” нашри хабар тарқатди.

Ўтган асрнинг саксонинчи йиллари сўнггида Совет Ўзбекистонига раҳбарлик қилган, тўқсонинчи йиллар бошида эса СССР Олий Кенгаши Миллатлар Кенгашининг раиси сифатида Совет раҳбари Михаил Горбачевга яқин бўлган собиқ совет арбоби Рафиқ Нишонов 1989 йилдан буён Москвада яшаб келаётган эди.

1926 йилда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида туғилган Рафиқ Нишонов СССРнинг Шри-Ланка, Мальдив ва Иорданиядаги элчиси, Ўзбекистон ССР ташқи ишлар вазири лавозимларида фаолият юритган.

1986-1988 йилларда Ўзбекистон ССР Олий совети президиуми раиси бўлган.

1988-1989 йилларда Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси марказий қўмитасининг биринчи котиби сифатида мамлакатни идора этган.

Р.Нишонов 1989-1991 йилларда СССР халқ депутати ва СССР Олий советининг Миллатлар кенгаши раиси бўлиб ишлаган.

Бир муддат СССР президенти Михаил Горбачёвга маслаҳатчилик қилиб, 1991 йилда пенсияга чиққан.

Россия президенти Владимир Путин 2021 йил 15 январда Нишоновни Александр Невский ордени билан тақдирлаган.

XS
SM
MD
LG