Ссылки доступа

Урсула фон дер Леен ва Эммануэл Макрон Пекинда музокара ўтказди


Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Леен Хитойни Россияга қурол етказиб беришдан огоҳлантирди.

Пекинда Хитой раҳбари Си Жинпин билан, жумладан Франция президенти Эммануэл Макрон ҳам иштирок этган музокаралардан сўнг фон дер Леен Хитой Россияга тўғридан-тўғри ёки билвосита ҳеч қандай ҳарбий техника бермаслигига умид билдирди.

“Босқинчига қурол етказиб бериш халқаро ҳуқуқ нормаларини бузиш ҳисобланади ва муносабатларимизга жиддий путур етказади”, деди Еврокомиссия раҳбари 6 апрель, пайшанба куни Пекинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатида Хитой катта масъулият юклайди, деди Вон дер Леен. “Биз Хитойдан ўз вазифасини бажаришини ва Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилувчи адолатли тинчликни қўллаб-қувватлашини кутамиз”, - деди у.

XS
SM
MD
LG