Вазирнинг сўзларига кўра, Тошкент ҳеч қачон "табиий газ билан боғлиқ сиёсий шартларга рози бўлмайди". Москва ва Тошкент Россия газини қўшни Қозоғистон орқали етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда, бироқ "бу техник шартнома бўлади" ва "иттифоқ дегани эмас", деди Мирзамахмудов.
Қишнинг совуқ кунларида Ўзбекистон ёқилғи тақчиллигини бошдан кечирмоқда ва ҳатто Хитойга кунига 6 миллион кубометр газ экспортини тўхтатишга мажбур бўлди. Мамлакатда суюлтирилган газ экспорти ҳам тақиқлаш жорий этилди.
Ноябрь ойи охирида Россия президенти Владимир Путин Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг «уч томонлама газ иттифоқи»ни тузишни таклиф қилгани маълум бўлди. Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев бу таклифни кўриб чиқишга тайёрлигини ва Путин бу борада Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилмоқчи эканини билдирди.
Кейинроқ Путин ва Мирзиёев телефон орқали мулоқот қилди, бироқ газ иттифоқи билан боғлиқ тафсилотлар маълум қилинмади.
Куни кеча Қозоғистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Роман Василенко мамлакат халқаро муаммоларни ҳал қилиш усули сифатида санкциялар қўллашни қўллаб-қувватламаса-да, Қозоғистонни ҳеч бир давлатга халқаро санкцияларни четлаб ўтиш учун ўз туйнугига айлантиришга йўл қўймаслигини билдирди.