Ссылки доступа

Афғонистонда шариат қонунлари жорий этилади


Талибское правительство Афганистана в Кабуле, 2022
Талибское правительство Афганистана в Кабуле, 2022

Толибон олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода афғон судьяларига маҳкама ва ҳукм чиқаришда шариат қоидаларидан фойдаланишни буюрди.

Бу жиноят учун жазо сифатида оммавий қатл қилиш, тошбўрон қилиш, бош ва оёқ-қўлларини кесиш деганидир. Толибон ўтган август ойида ҳокимиятга қайтганидан сўнг 1990 йиллардагига қараганда юмшоқроқ бошқарувни ваъда қилган бўлсада, ҳаракат теократик диктатурага қайтмоқда.

Охундзода қозиларни ислом қонунларига кўра «ҳудуд» тоифасига кирувчи, жазолари қатъий белгиланган ва енгиллатилиши мумкин бўлмаган жиноятларга алоҳида эътибор қаратишга чақирди. Булар ўғирлик, талончилик, зино ёки уни ёлғон айблаш, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ва диндан қайтишдир. Ҳуқуқ ҳимоячилари хавфсирашича, ҳукумат фикрига зид бўлган ҳар қандай фуқаролик фаолиятини «муртад» деб таснифлаш мумкин.

Ўтган йили Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келганидан сўнг оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда жиноятчиларни оммавий жазолаш тасвирлари пайдо бўлди – улар таёқ билан калтакланган. Толибон полицияси ҳибсга олиш чоғида ҳалок бўлгани айтилаётган жиноятчиларнинг жасадларини ҳам омма олдида намойиш қилмоқда.

Толибон ҳукумати илгари НАТО ҳарбий қисмлари ва мамлакатда жойлашган халқаро ташкилотларда ишлаган ёки улар билан ҳамкорлик қилган, масалан, ҳайдовчи ёки мустақил таржимон сифатида ишлаган афғонларни репрессия қилмоқда. Афғонистонда ҳам аёлларнинг таълим олиш, ишлаш, ижтимоий фаолият ва эркин ҳаракатланиш ҳуқуқлари кескин чекланган.

Толибон дунёнинг кўплаб давлатлари, жумладан, Россия томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган ва бу ерда унинг фаолияти тақиқланган. Бу Россия президенти Владимир Путиннинг жорий йилнинг июнь ойида Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида Толибон вакилларини қабул қилишига ва Толибон ҳукумати билан иқтисодий келишувларга киришига тўсқинлик қилмади.

XS
SM
MD
LG