Тожикистонда навбатдаги одий аскар армриядаги хизмат вақтида вафот этди. Ҳарбий прокуратура ва қисм қўмондонлари ҳарбий хизматчи Солиҳжон Солиев "ўз ўлими" билан вафот этганини таъкидламоқда, бироқ қариндошларидан кафанни ечмасликни ва марҳумни тезда дафн этишни талаб қилган.
Аммо марҳумнинг онаси Наргис Пирова бу талабга рози бўлмаган. Унинг айтишича, у кафанни очиб, марҳум баданида, жумладан бош қисмида кўплаб кўкариш ва жароҳатларни кўрган.
Солиевнинг онасига кўра, ўғли 2023 йил октябрь ойида армияга кетган. Солиҳжон Душанбе шаҳри яқинидаги Айний авиабазасида жойлашган ҳарбий қисмга тақсимланган. Охирги марта қариндошлари йигитни 2 май куни кўришган, шундан бир ҳафтадан ўтиб унинг жасади уларга топширилган.
Аскарнинг ўлимидан бир ой ўтгач, ҳарбий прокуратура унинг қариндошларига аскарнинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлганлиги ҳақидаги маълумотнома берган.
Марҳумнинг қариндошлари бу хулосага ишонмайди ва у армияда калтакланган деб ҳисоблайди. Улар Солиевнинг ўлими қайта текширилишини, айдборлар топилиб, жазоланишини талаб қилмоқда.
Тожикистон армиясида аскарлар тез-тез ҳалок бўлади. Омбудсман маълумотларига кўра, 2023 йилда мамлакат қуролли кучларида 40 нафар ҳарбий хизматчининг ўлими, шу жумладан 8 нафар ўз жонига қасд қилиш ҳолати қайд этилган. Олти киши турли касалликлардан вафот этган.
Омбудсман маълумотларига кўра, 2023 йилда мамлакат қуролли кучларида 40 нафар ҳарбий хизматчининг ўлими, шу жумладан 8 нафар ўз жонига қасд қилиш ҳолати қайд этилган.