Ссылки доступа

Озарбайжонда яна 10 дан ортиқ журналист ва фаоллар ҳибсга олинди


Полиция у входа в редакцию Toplum TV, Баку, 6 марта 2024
Полиция у входа в редакцию Toplum TV, Баку, 6 марта 2024

Аввалроқ ҳам 10 га яқин журналист ҳибсга олинган эди.

Озарбайжонда Toplum TV телеканалига алоқадор тўққиз журналист ҳамда камида уч нафар сиёсий фаол ҳибсга олинди. Уларнинг уйида ва офисда тинтувлар ўтказилди.

Тинтув ва ҳибслар ҳақида BBC ва Озодлик радиосига уларнинг яқинлари хабар берган. Адвокатлар тинтув жараёнида иштирок этиши учун рухсат берилмаган. Озарбайжон Ички ишлар вазирлиги ҳозирча изоҳ бермади.

Toplum TV мустақил интернет телеканал бўлиб, у, жумладан инсон ҳуқуқларининг бузилиши ва коррупцияга оид суриштирувларга ҳам ихтисослашган. Телеканалнинг бош муҳаррири Хадича Исмоил таъқибга нима сабаб бўлганини билмаслигини, бу мамлакатдаги навбатдаги репрессия тўлқинидан бошқа нарса эмаслигини айтмоқда.

Ҳибсга олинган уч нафар фаол – Акиф Гурбанов, Араз Алиев ва Руслан Иззетли “III Республика платформаси” ҳаракатининг аъзоларидир. Бу ҳаракат президент ҳокимиятини жиловлаш ва Озарбайжонни парламент бошқарув шаклига ўтишини ёқлаб чиқади. Ҳаракатнинг офисида ҳам тинтув ўтказилди.

Аввалроқ ҳам Озарбайжонда 10 га яқин журналист ҳибсга олинган эди. Уларнинг аксарияти Абзац Медиа нашри ходимлари бўлган.

XS
SM
MD
LG