Ссылки доступа

Беларусда давлатга хиёнат қилган мансабдор ва ҳарбийларга ўлим жазоси жорий этилади


Заседание белорусского парламента (архивное фото)

Беларусда давлатга хиёнат қилган мансабдор шахслар ва ҳарбийлар учун ўлим жазоси жорий этилади.

Мамлакатда депутатлар бу бўйича «Жиноий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларни ўзгартириш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилган.

«Бузғунчи унсурларга, давлатга хиёнат қилишга қарши қатъий курашни намойиш этиш учун Жиноят кодексининг 356-моддаси 2-қисмига ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда. Унда мансабдор ёки ҳарбий хизматчи мақомига эга шахсга нисбатан давлатга хиёнат қилганлиги учун ўлим жазоси қўллаш назарда тутилган», — дейилади хабарида.

Таъкидланишича, қонун лойиҳаси Беларусь армиясини обрўсизлантирадиган, иқтисодий ва ҳарбий хавфсизликка зарар етказадиган ва ёлғон маълумот тарқатганлик учун жиноят қонунчилигига бир қатор ўзгартиришлар киритади.

Маълумот ўрнида, Беларусда Мудофаа вазирлиги қуролли кучларнинг жанговар тайёргарлиги бўйича машғулотлар бошланган. У қўшинларнинг жанговар ва сафарбарлик тайёргарлигини талаб даражасида текшириш, ҳарбий қўмондонлик ва назорат органларининг ҳамжиҳатлигини оширишни ўз ичига олади.

XS
SM
MD
LG